Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№14, 22.03.2012

"01" ОГОҲЛАНТИРАДИ!

ҲУШЁРЛИКНИ ЙЎҚОТМАЙЛИК

Жорий йилнинг икки ойи мобайнида Андижон тумани ҳудудида 12 маротаба ёнғин ҳодисаси содир бўлди ва бунинг оқибатида 3 млн. 300 минг сўм миқдорида моддий зарар кўрилган. Ёнғинларнинг қарийб 97,3 фоизи аҳоли хонадонларида юз берди.

Олиб борилган текширув ва таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, содир бўлаётган ёнғинларнинг кўп қисми электр симларининг қисқа туташуви ҳамда электр жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш, иситиш печларининг носозлиги, уларнинг назоратсиз қолдирилиши, оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, шунингдек, ўзбошимчалик билан табиий газ тармоқларига газ сўрғич мосламаларини ўрнатган ҳолда фойдаланиш каби сабаблардан келиб чиқмоқда.

Энг ачинарлиси, айрим хонадон эгаларининг эътиборсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмасликлари оқабатида бундай кўнгилсиз ҳолатлар қайд этилмоқда. Масалан, 2012 йил 3 февраль куни Оқёр ҚФЙ, Полосон маҳалласида яшовчи фуқаро Адҳам Абдурашидов яшаш хонасида тўпланиб қолган ҳаво ва газ аралашмасининг чақнаши натижасида Адҳам Абдурашидов, унинг турмуш ўртоғи Сапура Абдурашидова ва қизи Сурайё Абдурашидовалар куйиб, тан жароҳати олиши натижасида касалхонага ётқизилган.

Ана шу каби ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари халқ хўжалигининг барча масканларида, айниқса, аҳоли яшаш уйларида мунтазам равишда ёнғинга қарши тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

Ҳурматли хонадон соҳиблари, муҳтарама уй бекалари!

Маълумки, ёнғин ўз-ўзидан келиб чиқмайди, балки унга ўзимизнинг бепарволигимиз, эътиборсизлигимиз сабаб бўлади. Шундай экан, ҳар биримиз қаерда бўлмайлик ҳушёрликни йўқотмайлик.

А.ЗОКИРОВ,

Андижон тумани ИИБ ЁХБ бошлиғи, майор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди