№15, 29.03.2012 БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ
ИЧИМЛИКЛАРНИНГ ФОЙДАСИНИ БИЛАСИЗМИ?
Кўк чой остехонороз, саратон, юрак қон томир сингари хасталикларнинг пайдо бўлиши хавфини бирмунча камайтиради. Унинг таркибидаги флаваноидлар, полифеноллар ҳамда антиоксидантлар хужайралар емирилишининг олдини олиб, организмнинг табиий жараёнини мўътадиллаштиради. Шунингдек, кўк чойда суякларни мустаҳкамлайдиган ва тишларга ижобий таъсир кўрсатадиган фтор моддаси ҳам мавжуд. Эътироф этилишича, бир кунда ўн пиёла Кўк чой ичган одам ўпка ва томоқ саратонига мутлақо чалинмас экан.
* * *
Юрак қон томир хасталигининг олдини олишда соя сутининг аҳамияти беқиёс. Шунингдек, бу сервитамин маҳсулот бизни ортиқча холестирин ҳамда триглитсеридан халос қилади. Аммо ундаги фитоэстрогенлар кўкрак саратонини келтириб чиқариши ҳам мумкин экан. Шу боис, агар оилангиздагилардан кимдир бу хасталикка чалинган бўлса, соя сутини ичишдан олдин, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиб олинг. Бироқ, унутманг, бир кунда 250 грамм соя сутини истеъмол қилиш орқали 81 калл. қуввaтга эга бўлишингиз мумкин.
ГУЛНОЗА тайёрлади.
|