№37, 30.08.2012 Орастахона
ҚОМАТНИ САҚЛАШ УЧУН...
Уч стакан сули ёрмаси устига уч ош қошиқ илиқ сув қуйиб, ярим соат мобайнида тиндириб қўйинг. Кейин унга қирилган сабзи ва олма аралаштириб, икки чой қошиқ асал билан бирга тановул қилинг.
Бундан ташқари, овқат рационингизда гўшт, пишлоқ, сут маҳсулотлари ва мевалар албатта, бўлиши лозим.
Эрта наҳорда бир стакан илиқ сувга бир ош қошиқ лимон суви қўшиб ичиш кони фойдалидир. Шунингдек, енгил мусиқа садолари остида мунтазам равишда жисмоний машқлар бажариш ҳам қоматингизни кўркамлаштиради.
КЎЗЛАР ПАРВАРИШИ
Чайнак тагида қоладиган шамани сиқиб олинг ва қолдиқ чойда пахта бўлагини намланг. Сўнг кўзларингизнинг юқори томонига аста қўйиб ётинг. 15 дақиқадан кейин эса пахтани олиб ташланг.
НИГОРА тайёрлади.
|