Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№12, 21.03.2013

МАСЛАҲАТ

СОВҒА ТАНЛАШНИ БИЛАСИЗМИ?

Турли хил байрамлар, унутилмас лаҳзалар ёки бирор қадрдонимизнинг туғилган куни сабаб унга қандай совға олсам экан, деб ўйланиб қоламиз. Шундай ҳолларда кимнингдир маслаҳатига эҳтиёж туғилади. Шундай экан, қуйидаги тавсияларга эътибор беринг, Сизга асқотиши шубҳасиз.

Энг аввало, совға танлаётганингизда уни олувчи шахснинг характери ва ёшини инобатга олинг. Чунки совға инсонга бутун умр эсдалик бўлиб қолиши керак. Шунингдек, совғанинг сифати ва хусусиятига диққат қилинг.

Агар совға ёш болалар учун бўлса, уларга юмшоқ ўйинчоқларни танлаганингиз маъқул. Опа-синглингиз ёки дугонангизга парфюмерия воситаларидан харид қилганингиз мақсадга мувофиқдир. Ёхуд қизил, пушти рангли гуллар сотиб олишингиз ҳам мумкин. Боиси, аёл ва қизларимиз гуллар каби ҳаётга турфа ранг билан боқишни хуш кўришади.

Буви ва онажонларингиз ҳамда устозлар учун нақшинкор рўмол совға қилинг, адашмайсиз. Совға қимматбаҳо бўлиши шарт эмас, муҳими, яқинларингизга ўз вақтида эътибор кўрсатишни унутманг. Айниқса, ширин калом билан кўнгил кўтариш бир-бирингизга бўлган меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлайди.

Дарвоқе, энг яхши совға бу - КИТОБдир. Чунки китоб инсон учун яқин дўст ҳисобланиб, у одамларни эзгуликка чорлайди.

Миролим ИСАЖОНОВ,

Олтинкўл иқтисодиёт коллежи талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2026 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди