Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№6, 06.02.2014

ФИКР

"УЯЛИ" ТЕЛЕФОН УЯТГА ҚОЛДИРМАСИН

Кейинги пайтларда нафақат ёшлар, балки катталар ўртасида ҳам "сотка касаллиги" кенг тарқалди. Унинг қулайлиги билан бирга, баъзан кўнгилни хира қиладиган томонлари ҳам борлиги кундай аён бўлиб бормоқда.

Катта ёшдаги инсонлар биз ёшларни телефонда гаплашаётганимизни кўриб, ғазабланишади. "Бугунги ёшлар айниб кетди, қўлидан телефон тушмайди, намунча телефонга ёпишмасанг" деб ўдағайлайди.

Бироқ катталарнинг ўзлари-чи?

Яқинда машина кутиб бекатда кўп туриб қолдим. Бир икки қадам нарида ёши каттароқ киши чўнтагидан телефонни олиб, рақам терди-да, кимгадир бақир-чақир қилиб, сўкинди. Кейин "Онангга бер", - деди ғазабини яширолмай. Сўнг... хоҳ ишонининг, хоҳ ишонманг бу кимсанинг аёлига айтган ҳақоратомуз гапларини айтишга тил бормайди. Яна шунча одамнинг кўз ўнгида уялмай-нетмай телефонда важоҳат билан гапиришини айтишга тил, ёзишга қалам бардош беролмайди.

Танганинг икки томони бор бўлганидек, арзимас туюлса-да, аввал, биз ўзимиз "уяли" телефонда гаплашиш маданиятини ўрганайлик. Бу ҳам ҳар қандай инсоннинг ахлоқ-одоб бобидаги қиёфасини белгилайдиган мезонлардан биридир.

Тараққиёт маҳсули бўлган "уяли" телефон уятга ўрин қолдирмасин. Айниқса, жамоатчилик орасида ҳурматимизни сақлайлик.

Нурсултон ЖАЛИЛОВ,

Андижон машинасозлик институти талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди