№7, 13.02.2014 БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ
ҚАНДАЙ МАҲСУЛОТ ЭНГ ФОЙДАЛИ?
Бу саволга таниқли кордиолог Ренат Акчурин шундай жавоб беради:
- Кейинги пайтларда жаҳондаги қатор оммавий ахборот воситалари, айрим машҳур шифокорлар томонидан инсон саломатлигини тўлақонли таъминлай оладиган сирли маҳсулот ҳақида кўп гапирилмоқда. Уни тановул қилган инсон оғримас эмиш ва узоқ умр кўрармиш, деган гаплар айтилмоқда. Ишонч билан айтишим мумкин, бундай маҳсулот умуман, йўқ.
Лекин инсон учун фойдали маҳсулотлар жуда кўп. Масалан, юрак фаолиятини яхшилаш учун энг фойдали маҳсулотлардан бири - балиқдир. Клиник тадқиқотларда ҳафтасига 2 марта балиқ истеъмол қилиш юрак хасталикларини 30 фоизга камайтириши аниқланган. Балиқнинг яна бир фойдали томони организмни зарарли моддалардан тозалайди. Фойдали маҳсулотлардан яна туршак ва майиз ҳисобланади. Ушбу маҳсулотлар юракка зарур бўлган микроэлементларга бойдир. 40 ёшдан сўнг эса гўштли маҳсулотларни камроқ истеъмол қилиб, уларнинг ўрнига сабзавот ва мевалардан кўпроқ тановул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
"АиФ" газетасидан
Н. ТОЖИМАТОВА
таржимаси.
|