№8, 20.02.2014 ТАВСИЯ
ТАҚИНЧОҚ - СИЗГА КЎРК БЎЛСИН
Либос аёлнинг кўрки, шу билан бирга, аёлларимизнинг чиройига чирой қўшиб турадиган нарса бу - зебу-зийнат ва турли тақинчоқлардир.
Тақинчоқ аёлларнинг ички дунёси, характери ва дунё- қарашини ҳам кўрсатиб беради. Тақинчоқ танлаш борасида қуйидаги тавсияларимиз сизга асқотади, деб умид қиламиз.
Тақинчоқ танлаганда либосингизнинг рангига эътибор қаратинг. Агар либосингиз қора рангда бўлса, атрофи оқ кумуш қора тошли зирак танлаганингиз маъқул. Қизил рангдаги либослар билан эса қора тошли ёки кулранг тошли тақинчоқлар танланг.
Осилиб турадиган ингичка зиракларга сиз ҳеч иккиланмай пушти либосингизни кийишингиз мумкин. Яшил рангдаги либосларга катта, думалоқ тўртбурчак тошли зираклар ярашади. Кўк мовий рангдаги либосларни унча катта бўлмаган шу рангдаги тақинчоқ сизни янада жозибали кўрсатади. Оқ рангли либосларни қора ёки қизил тошли тақинчоқлар билан кийиш сизни янада чиройли кўрсатади.
Сариқ, оловранг тошлар билан безалган бежирим зирак ва тақинчоқлар кўпроқ оқ либослар билан уйғунлашиб туради.
Агар либосингиз зангори бўлса, бу либос билан оқ тошли зиракларингизни таққанингиз маъқул. Балдоқ ёки айлана шаклдаги зиракларни турли тўй-тантаналарга рангли, кўзга ташланиб турадиган тунги кўйлаклар билан тақиш мақсадга муофиқ бўлади.
Либосингиз ялтироқ бўлса, улар билан майда ялтироқ ва оқ тошлар билан уйғунлашган тақинчоқларни тақинг.
Либосингиз сариқ рангда бўлса, у билан асло тилла тақинчоқлар тақманг. Сариқ либосга оқ кумуш ёки бриллиант тақинчоқлар ўзгача чирой қўшиб, сизни янада мафтункор кўрсатади.
Шу ўринда нозик аёллар катта тошли тақинчоқлардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқ, чунки бу тақинчоқлар кўзга ташланиб туради.
Тайёрловчи:
МОҲИМБОНУ.
|