№13, 27.03.2014 Пазанда маслаҳати
ГУРУЧЛИ КОТЛЕТ
Керакли масаллиқлар: Бир пиёла пиширилган гуруч, 2 дона картошка, бир боғ шивит (укроп), 2 дона тухум, туз, зираворлар, 200 гр. ўсимлик ёғи ва сметана.
Тайёрланиши: Картошкани қирғичдан ўтказиб, шивитни майда тўғрайсиз. Устига тухум чақиб, гуруч, туз ва зираворлар соласиз. Барча масаллиқни яхшилаб аралаштирасиз ва бир ош қошиқдан олиб, доғ бўлган ёғда пиширасиз.
Тайёр бўлган таомни ликопларга солиб, устидан сметана қуйиб, дастурхонга тортасиз.
|