№13, 27.03.2014 Орастахона
ВАННА ҚАБУЛ ҚИЛИНГ
*Хушбўй ванна қабул қилишда турли гиёҳлардан фойдаланиш танани озиқлантириб, терини майинлаштиради. Асабларни эса тинчлантиради.
Бунинг учун илиқ сув тўлдирилган ваннага тушишдан аввал сувга тўрт-беш томчи эфир ёғидан томизиб юборинг. Ушбу ванна бош мия сезиш маркази фаолиятини фаоллаштириб, асаб тизимини тинчлантириш хусусиятига эга.
* Агар сувга 2 дона каттароқ лимонни паррак-паррак қилиб кесиб ташлаб қўйиб, 10 дақиқадан сўнг ванна қабул қилсангиз, танани тинчлантиради.
* Икки ош қошиқ мойчечакни қайноқ сувга солиб дамлайсиз. 30 дақиқадан кейин дамламани докадан сузиб олиб, ваннадаги сувга аралаштирасиз. Мазкур ванна терига роҳат бағишлайди.
* 200 грамм ялпизни 1 литр сувга дамлаб қўйиб, кейин ваннадаги сувга қўшасиз. Ушбу малҳамли ваннани қабул қилсангиз, бутун танадаги чарчоқни олади ва ҳузур бағишлайди.
* Агар терингиз мулойим бўлишини истасангиз, унда ваннадаги сувга 4 томчи ўсимлик ёғи, бир ош қошиқ қаймоқ ва 3 литр сут қўшиб юборинг.
Юқорида айтиб ўтилган тавсияларни фақат 15 дақиқа давомида қабул қилиниши мақсадга мувофиқ. Лекин грипп билан касалланган пайтда ванналардан асло фойдаланиб бўлмайди.
НИГОРА тайёрлади.
|