№17, 24.04.2014 ЎГИТ
ҚИЗИМ, СЕНГА АЙТАМАН
Қизим, мана катта ҳаёт остонасида турибсан. Модомики, бир йигитга қайлиқ бўлар экансан, булбул каби хушмақом, ширин забон ва хушбўй гул каби муаттар ва назокатли бўл. Шундай қилки, унинг кўзи зинҳор ножўя ҳолатларга тушмасин. Уйингдан ҳар доим хушбўй ҳидлар таралиб турсин.
Аёллар эрларнинг муҳаббатини қозонишлари учун қуйидаги ҳаётий ҳикматларга амал қилишлари лозим. Буни сен ҳам ёдингда тут:
1. Турмуш ўртоғингнинг сўзларини тинглашни бил.
2. Қарашларига тескари ҳаракат қилма.
3. Эринг хурсанд бўлган вақтда севинишинг, ғамгин пайтида қайғусига шерик бўлишинг керак.
4. Агар умр йўлдошинг ишдан сўнг уйга шошилмас экан, сен ўзингга ва унга бўлган муносабатингга бир назар сол.
5. Агар эрингни бир марта алдасанг, унинг ишончи сўнади.
Эр ва хотиннинг бир-бирига бўлган хуш фазилатлари оила қасрининг мустаҳкамлигида билинади.
Шу гаплар доимо қулоғингда бўлсин, қизим.
|