Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№35, 28.08.2014

МУСТАҚИЛЛИК - ЭНГ УЛУҒ НЕЪМАТ

Аввало, сизу бизларни яратган меҳрибон роббимиз Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, У зот барчаларимизга беҳисоб неъматлар берди.

Жумладан, тинчлик, хотиржамлик ва истиқлол неъмати энг улуғ неъматлардан биридир. Мустақиллик шарофати билан юртимиз қиёфаси тобора гўзаллашиб бормоқда. Меҳнатсевар халқимиз юрт фаровонлиги йўлида астойдил хизмат қилмоқда. Эртанги кунга бўлган ишончлари тобора мустаҳкамланиб, Ватан, эл-юрт тараққиёти йўлида садоқат билан меҳнат қилмоқдалар. Аллоҳ Таоло марҳамат қилиб айтади: "Имон келтирган ва солиҳ амал қилган зотлар эса, билиб қўйсинларки, албатта, Биз яхши амал қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз" ("Каҳф" сураси.)

Ҳар бир инсон икки дунё саодатига эришиш йўлида Аллоҳ рози бўладиган яхши, савобли ва фазилатли амалларни бажаришга ҳаракат қилиб яшамоғи, жамоат, умуминсоният манфаати йўлида холислик билан ўз вазифасини адо этмоғи лозим. Барча байрамларимиз қатори, Ватанимиз мустақиллигининг 23 йиллик байрамини ҳам кўтаринки кайфият билан нишонлашга етказган Ҳақ Таолога шукр келтирамиз. Инсон борки, Аллоҳнинг берган барча неъматларини тафаккури ва тадаббури ила фикр юритиб ҳаёт кечирса, шундагина шукр қилувчи ва қадрига етувчилардан бўлади.

Тафаккур қилиб кўрайлик: Мустақилликдан олдин улкан масжидларни тўлдириб, ёшу-қари эмин-эркин ибодатларини адо этишлари, минглаб муҳташам масжидлар, ўнлаб диний ўқув юрти, неча ўн минглаб нусхада чоп этилаётган диний адабиётлар, ҳар йил ҳаж ва умра ибодатига минглаб юртдошларимизнинг бориши каби хайрли ишлар қаёқда эди!? Динимиз қадриятларга бой ва буюк маънавиятимиз асоси эканини эътироф этиб, Юртбошимиз бундай деганлар: "Биз ўз миллатимизни мана шу муқаддас диндан айри ҳолда асло тасаввур қила олмаймиз. Диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, уларсиз биз ўзлигимизни йўқотамиз".

Аллоҳ Таолога беадад шукрлар бўлсинки, тинчлик ва осойишталик неъмати соясида, ҳаётимиз осуда кечмоқда. Бу неъматдан оқилона фойдаланган холда вилоятимизда ҳам улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Саховатли инсонлар томонидан кўпдан кўп хайрли ишлар амалга ошириляпти. Пайғамбаримиз (с.а.в.) "Инсонларнинг яхшиси - инсонларга манфаати кўпроқ етгувчироғидир", деб марҳамат қилганлар.

Барчаларимиз учун табаррук бўлган уч сўз бор: имон, Ватан ва истиқлол. Албатта, имон бу буюк Аллоҳ ва расулига ишониш, Унинг раҳмати ва маҳфиратидан умидвор бўлиш ва Унинг амр фармонларига итоатда бўлиш демакдир. Ватан эса бу - муқаддас замин, буюк аждодларимиз юрти ва келажак авлодларимиз ифтихоридир. Уни авайлаб-асраш, эртанги кунга умид билан яшаш, имон ва муҳаббат таянчидир. Истиқлол Аллоҳнинг улуғ неъматларидан бўлиб, у ҳаётимиз мазмуни, ғурур ва ифтихоримиз тимсоли ва ифодасига айланган. Истиқлол шарофати билан барчамизнинг Аллоҳга бўлган имонимиз ва ихлосимиз янада мустаҳкамланиб, зиёда бўлиб бормоқда. Зеро, Аллоҳ " Мўминлар-Аллоҳ (номи) зикр этилганида-дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида - имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина (барча ишларида) таваккул қиладиганлардир" - деб марҳамат қилган (Анфо сураси, 2-оят).

Мустақиллик, ҳурлик, бировларга қарам ва муте бўлмаслик Аллоҳ Таолонинг халқимиз, юртимиз, миллатимизга ато этган энг улуғ неъматидир. Неъмат бўлганда ҳам, ҳар куни, ҳар соат фикр қилиб кўриладиган, ҳар дам шукр қилиниши лозим бўлган, қадри, шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидай авайлаб асралишлиги зарур бўлган бебаҳо неъматдир.

Бугун юртимиз мустақиллиги 23 ёшга тўлди. Озод юртга байрамлар ярашади. Қутлуғ айём билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз

Аллоҳ Таоло Ватанимиз фаровонлиги, элимиз тинчлигини янада зиёда қилсин. Мустақиллигимиз абадий бўлсин.

Абдуқаҳҳор ҚАНОАТОВ,

Андижон шаҳридаги

"Оқ-гўр" жомеъ масжиди имоми.

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳридаги "Абу-Ҳурайра"

жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди