№44, 30.10.2014 ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Вилоят ОИТСга қарши кураш марказида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ҳамда мутахассислар иштирокида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида маҳалла маслаҳатчиларига ушбу касалликнинг олдини олиш, унинг аянчли оқибатлари ҳақида аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб бориш зарурлиги хусусида тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Мутахассислар давра суҳбати қатнашчилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоб беришди. Тадбир сўнгида бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишлар режалаштирилиб, ОИВни тарқалишига қарши курашда ижтимоий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.
С. САИДОВА.
|