Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№46, 13.11.2014

ТУҒРУҚ КОМПЛЕКСИ ЯНГИ ҚИЁФАГА ЭГА БЎЛДИ

Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 1-туғруқ комплекси янги барпо этилган уч қаватли бинода иш бошлади.

Мамлакатимизда истиқлол йилларида тиббиёт соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг кўламли ишлар натижасида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш савияси юксалиб бормоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўзида вилоятдаги 10 та тиббиёт муассасасида қурилиш-реконструкция ишлари бажарилди. Ана шу ишларни амалга ошириш учун 26,6 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Ўтган куни Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 155 ўринли 1-туғруқ комплекси янги биносининг фойдаланишга топширилиши бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Умумий лойиҳа қиймати 4 миллиард 289 миллион сўм бўлган қурилиш-таъмирлаш ишлари "Андижон-Бўстон" кўп тармоқли қурилиш-таъмирлаш корхонаси қурувчилари томонидан сифатли ва ўз муддатида якунланди. Мажмуа замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди. Натижада туғруқларни кўнгилдагидек кечиши, гўдаклар парвариши учун зарур барча шароитлар яратилди.

Бутунлай янги қиёфага эга бўлган мажмуа оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишлар, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги янада юксалишига хизмат қилади.

Мажмуанинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Д. АСҚАРОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди