№46, 13.11.2014 КАРАТЭЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТИ
Яқинда Тошкент шаҳрида каратэ бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Вилоятимиз каратэчилари 18 та олтин, 11 та кумуш, 33 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринга сазовор бўлди. Жамоа ғалабасига каратэчи қизларимиз ҳам салмоқли ҳисса қўшдилар. Омина Сотқинбоева, Кибриё Камолова, Бахринисо Машрапова ҳамда Машҳура Абдумўминовалар ўз вазн тоифаларида ғолиб бўлиб, олтин медал соҳибига айландилар.
"Баркамол авлод" спорт мажмуасида ғолиб спортчиларни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тантанали маросимда вилоят каратэ федерацияси президенти Муроджон Мўйдинов мусобақаларда муносиб иштирок этган барча спортчиларни қутлади. Тадбир сўнгида ғолиб спортчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Х. СИДДИҚОВА.
|