Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№48, 27.11.2014

ЖАННАТ АҲЛИ

Муқаддас динимиз таълимотлари инсонни фақатгина эзгулик, аҳиллик ва тотувликка буюради. Ёмон иллатлардан, инсонлар орасида бўладиган турли адоватлардан, фирибгарлик ва ҳасад қилишликдан қайтаради.

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (с.а.в.) "Гумондан сақланинглар, чунки гумон сўзларнинг ёлғонроғидир. Жосуслик қилманглар, айбларни қидирувчи бўлманглар. Олишманглар, ҳасад қилманглар, нафратланманглар, душманлик қилманглар! Аллоҳнинг биродарлашган бандалари бўлинглар!" деганлар.

Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайхи Анас (р.а.) дан ривоят қилади:

"Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга ўтирган эдик, жаноб:

- Ҳозир замон сизларнинг ҳузурингизга жаннат аҳлидан бўлган бир киши кириб қолади, - дедилар.

Ансорлардан бир киши ковушини чап қўлига илиб олганча кириб келди.

Эртаси куни Расулуллоҳ (с.а.в.) яна ўша гапни айтдилар. Яна ўша киши аввалгидек ҳолатда кириб келди. Учинчи куни ҳам Расуллуллоҳ (с.а.в.) аввалги сўзи каби айтдилар, бу сафар ҳам ўша киши ўша ҳолатда кириб келдилар.

Расулуллоҳ (с.а.в.) ўринларидан турганларидан сўнг Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) ҳалиги кишига эргашди ва:

- Мен отам билан айтишиб қолиб, уч кунгача олдига кирмасликка қасам ичиб қўйган эдим. Агар уйингга киргизишни маъқул кўрсанг, уч кунни сенинг уйингда ўтказсам? -деди.

- Майли -деди ансорий.

Абдуллоҳ кейин айтиб беришича уч кун ансор билан бирга бўлди. Аммо кечалари туриб ибодат қилганини кўрмади. Фақат бомдодга тургунича кўрпасида у томондан бу томонга ағдарилганида, Аллоҳни зикр қилар ва такбир айтиб қўяр эди.

- Шунингдек, ёмон сўз айтганини эшитмадим,- дер эди Абдуллоҳ. - Уч кеча ўтди. Жуда ҳам ортиқча ибодат қиладиганга ўхшатмадим.

- Эй Аллоҳнинг бандаси! Мен билан отамнинг орамизда ҳеч қандай ғазаб ва аразлашиш бўлгани йўқ эди. Лекин мен Расулуллоҳ (с.а.в.) сен ҳақингда уч маротаба "Ҳозир замон сизларнинг ҳузурингизга жаннат аҳлидан бўлган бир киши кириб қолади" деганларини эшитдим, уччала сафар ҳам сен кириб келдинг. Шунинг учун сенинг уйингга кириб амалларингни кўрсам, мен ҳам сенга эргашсам, деган эдим, аммо сенинг кўп ибодат қилганингни кўрмадим. Хўш, Расулуллоҳ (с.а.в.) сен ҳақингда берган башоратига етказган нарса нима ўзи? -сўрадим ундан.

- Шу кўрганингдан бошқа нарса йўқ, - деди ансорий.

Энди чиқиб кетаётган эдим, чақирди-да:

- Шу кўрганингдан бошқа ҳеч гап йўқ. Фақат мен ўз кўнглимда мусулмонлардан биронтасига фирибгарлик қилмадим. Бирор кимсага Аллоҳ яхшилик берса, ҳасад қилмадим, - деди.

- Ҳа, сени шу даражага етказган нарса шу экан! Шу нарса экан бошқаларнинг тоқати етмайдиган! - дедим.

Ҳадис маъносининг замирида кўплаб ҳикматлар ётибди. Шулардан бирига эътиборингизни қаратишни хоҳлардим. Эътибор беринг, шундай улуғ ва машҳур саҳобий бизнинг назаримизда арзимас кўринган хислатни ҳамма ҳам қила олмаслигига иқрор бўляпти. Ваҳолангки, саҳобийлар тақвода йўлчи юлдуз бўлганлар. Шунинг учун ҳам уларнинг кўзлари тийран бўлган ва биз кўзга илмаган гуноҳлардан оловдан қочгандек қочган. Айримларимиз эса катта-катта гуноҳларни қилиб ҳам ҳеч нарса бўлмагандек юрамиз. Шунинг учун қалб кўзларимиз хиралашган. Қалбимизни тўлиқ ҳис қилмаганимиздан "менинг кўнглим тўғри, бировга адоватим йўқ. Ҳеч кимга ҳасад қилмайман" деймизу, аммо амалда ҳаммамиз ҳам бажарган бўлмаймиз.

Яратган барчаларимизнинг ўзаро меҳр-оқибатимизни зиёда айласин! Адоватдан, фирибгарлик ва ҳасаддан йироқ бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

Улуғбек ЙЎЛДОШЕВ,

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди