№52, 25.12.2014 Шифобахш неъматлар
ХУРМО - ИШТАҲАНИ ЯХШИЛАЙДИ
Хурмо меваси илк бор Хитойда етиштирилган. Уни "Олов ранг қуёш" ва "Хитой шафтолиси" ҳам деб аташади. Хитойдан хурмо бошқа Шарқий Осиё мамлакатларига тарқалган бўлиб, ҳозирги кунда дунёда унинг 500 дан ортиқ навлари мавжуд. Хурмо ҳам бошқа мевалардан қолишмаган ҳолда витамин ва минералларга эга. Булар: С ва Р, калий, темир, фосфор, глюкоза, сахароза, кальций ва магнийдир. Таркибида магний мавжудлиги сабаб, организмда тошлар келиб чиқишининг олдини олади. Темир моддаси мавжудлиги учун эса бўқоқ касаллигида, анемияда, атеросклерозда, иштаха бузилишида фойдалидир. Милклар қонаши вақтида пишган хурмонинг шарбати билан оғиз бўшлиғингизни чайсангиз ёрдам беради. Даволаш воситаси сифатида хурмонинг қуритилганидан ҳам, пишганидан ҳам фойдаланса бўлади. Бироқ, хурмони қандли диабет касалига учраган ва юқори вазнлилар истеъмол қилиши қатъиян ман этилади. Чунки унинг таркибида юқори миқдорда шакар кислотаси мавжуд.
Тайёрловчи ХОСИЯТХОН.
|