Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№3, 15.01.2015

ЭНГ БИЛИМДОН ЎҚУВЧИЛАР АНИҚЛАНДИ

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасининг туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ўқувчи ёшларнинг билим, иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишларида фан олимпиадаларининг ўрни ниҳоятда катта. Шу боис ҳам ўқувчиларнинг фан олимпиадасига бўлган қизиқиши, унда иштирок этиш истагидаги ўқувчилар сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу албатта, бугунги ёшларнинг билимга чанқоқлигини, юртимизда улар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш, интилиш, ғолибликка бўлган иштиёқни ўсиб бораётганлигининг ёрқин намунасидир.

Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида фан олимпиадасининг Андижон шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги 50 та умумтаълим мактабининг 702 нафар 9-синф ўқувчилари қатнашди.

Фанлар олимпиадаси очилишига бағишланган тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи М. Раҳимов, Андижон шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири М. Исомиддиновалар иштирок этиб, барча иштирокчиларга омад тиладилар.

Фан олимпиадалари ўтказилган хоналар талаб даражасида жиҳозланиб, зарур барча шароитлар яратилди. Нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан ўқувчиларнинг билим ва иқтидорлари адолатли ва белгиланган тартиблар доирасида баҳоланди.

Гуманитар ва аниқ фанлар бўйича икки тур доирасида, яъни биринчи тур ёзма ва лаборатория ишлари, иккинчи тур тест синови ва суҳбат тарзида ўтказилган билимлар синовида ўқувчилар фаол иштирок этиб, ўзларининг қанчалик билимдонликларини намойиш этдилар.

- Якуний натижаларга кўра, белгиланган шартлар асосида энг юқори балл жамғарган 51 нафар ўқувчи фан олимпиадасининг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шоирахон АҲМЕДОВА,

Лолахон АБДУРАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди