Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№6, 06.02.2015

"ИККИ БУЮК СИЙМО"

Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети 2-Ахборот ресурс марказида ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоийнинг 574 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 532 йиллигига бағишланган "Икки буюк сиймо" деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда 2-АРМ жамоаси ҳамда Хорижий тиллар факультети талабалари томонидан бадиий дастур намойиш этилди. Икки буюк сиймонинг рубоий ва ғазаллари рус, инглиз, немис, француз тилларида янгради, талабалар ўртасида мушоиралар бўлиб ўтди ва мумтоз куй-қўшиқлар ижро этилди. Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад, ёшлар қалбида улуғ аждодларимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромни кучайтириш, улар қолдирган маънавий-маърифий, адабий меросини ўқиб-ўрганишга бўлган қизиқишини оширишдан иборатдир.

Якунда 2-АРМ директори М. Қурбонов сўзга чиқиб, икки буюк аждодимиз ижодий меросининг боқийлиги, уларнинг ибрат ва ҳикматга тўла асарлари ўзбек халқининг битмас-туганмас ҳазинаси эканлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

М. НИЗОМОВА,

Х. РЎЗИБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди