№6, 06.02.2015 "АЖДОДЛАР МЕРОСИНИ ҚАДРЛАЙЛИК"
Олтинкўл туманидаги 16-умумтаълим мактабида мумтоз адабиётимизнинг етук намоёндалари Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган "Аждодлар меросини қадрлайлик" мавзусида адабий анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб директори Одилжон Сатимов сўзга чиқиб, бу икки мутафаккирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирди. Шунингдек, 9-синф ўқувчилари икки буюк адибнинг шеър ва ғазалларидан намуналар ўқидилар. Айниқса, 9-"А", 9-"Б" синф ўқувчилари Омадой Азизова, Исломбек Салимжонов, Иродахон Жўрабоева, Наргиза Қосимоваларнинг чиқишлари иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|