Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№9, 26.02.2015

ЭҲТИРОМ

ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИНИНГ ЖАРАНГДОР ОВОЗИ

"...ғам-андуҳ ва ҳасратларни матонат билан енгиб, тоғдек бардоши билан вафо ва садоқат рамзига айланган Зулфия опа сингари аёллар ҳар қандай юксак ҳурмат ва эҳтиромга муносибдир", - деб ёзган эди муҳтарам Юртбошимиз ўзининг "Юксак маънавият енгилмас куч" асарида.

Беназир шоира, эл-юрт ўртасида беқиёс обрў ва эҳтиромга сазовор бўлган Зулфияхоним нафақат ўз шеърлари билан, балки бутун ҳаёти билан ўзбек аёлининг маънавий қиёфасини намоён эта олган. Унинг жаҳон минбарларида янграган шеърлари, шарқ аёлининг ақлу закоси, фазлу камолининг ёрқин ифодаси сифатида миллионлаб шеърият мухлисларига одамийлик, муҳаббат ва садоқатдан сабоқ бера олган.

Зулфия баҳорга тенгдош. Назаримда, баҳорга ҳамоҳанг бўлган инсоннинг шоирона лутфга эга бўлиши табиий бир ҳолдек. Яратган бу мўътабар аёлга барчага суюкли, эл ардоғида бўлишдек бахтни насиб этган:

Халқ меҳрида ёрман эл

шуҳратига,

Бахтли аёл деса ҳақли

халойиқ...

Дарҳақиқат, Зулфия бахтли аёл, бахтли шоира. У нафақат, Ўзбекистонда, балки дунёнинг жуда кўп давлатлари минбарларида туриб шеър ўқиган, қардош халқ шоирларини ўзбекча сайрата олган таржимон, ўзбек маданияти, ўзбек хотин-қизлари ҳаётида муҳим аҳамият касб этган "Саодат" журналининг муҳаррири, таниқли жамоат арбоби, неча-неча истеъдодли қизларни шеърият гулшанига етаклаган меҳрибон, беминнат ва талабчан устоз эди.

Зулфияхоним кўнгли сўз бойликларининг кони, фикри хазиначи, тили эса ўша бойликларни улашувчи. Унинг ижодий хазинаси шеърий жавоҳирлардангина иборат эмас. Маҳорат билан қилинган таржималар, ҳамюртларимиз суратлари чизилган очерклар, сафдош шоирларнинг қиёфаларига чизгилар, олис Миср, Ҳиндистоннинг афсонавий гўшалари ҳақидаги сатрлар, шоиранинг она юрти ва жаҳонни кезиб кашф этган дунё ва инсон манзаралари ўқувчини сеҳрлаб қўяди. У сўз санъаткорларининг бошидаги тож, ҳатто баҳоси хазинага тенг ўша тожнинг гавҳаридир.

Ўзбек шеъриятининг жарангдор овози бўлган Зулфияхоним вафо ва садоқат тимсоли сифатида халқимиз қалбида абадий яшайди.

Азизахон ДЎСМАТОВА,

Андижон педагогика коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди