Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 05.03.2015

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ЮРТ ОБОДЛИГИ ОИЛА ВА МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАДИ

Мамлакатимизда кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш жараёни кечаётган бугунги кунда маҳалланинг жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва роли тобора ортиб бормоқда.

Маҳалла ўз фаолиятида одамларнинг ўй-фикрлари, орзу-истаклари ва манфаатларини ифодалайди. Барча эзгу ишлар ана шу муқаддас заминдан бошланади. Хусусан, юрт ободлиги ҳам айнан оила ва маҳалла ободлигидан бошланади.

Ана шундай ободликни Марҳамат туманидаги Увайсий маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ҳайрли ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Дарҳақиқат, маҳаллада кўча ва гузарларни ободонлаштириш, ҳудудни кўкаламзорлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ишларнинг намунали тарзда йўлга қўйилиши эса кўп жиҳатдан маҳалла раиси, фаолларининг ташаббускорлигига, маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлигига боғлиқ. Шу маънода мазкур маҳалла раиси Ойпарчахон Мўйдинованинг фаолияти таҳсинга муносибдир.

- Маҳалла қадимдан тарбия ўчоғи, одамларни ҳамжиҳатлик, уюшқоқлик асосида турмуш кечиришларини таъминловчи гўша ҳисобланган, - дейди қаҳрамонимиз О. Мўйдинова. - Ана шу анъаналарни давом эттирган ҳолда бугун маҳалламизда 3500 нафардан зиёд аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, маънавий муҳитни яхшилаш, айниқса, маҳаллани ободонлаштириш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Шу кунларда ариқ ва кўчаларни тозалаш, дарахтларга шакл бериш, оқлаш сингари баҳорий юмушлар ҳамжиҳатлик билан бажарилмоқда. Бу ишларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган кексалар, кўпни кўрган нуронийлар бош-қош бўлмоқда.

Бир неча йилдан буён маҳалла раиси сифатида иш олиб бораётган Ойпарча опа ўзининг ташаббускорлиги, ташкилотчилиги, маҳалладошларига имкон қадар ёрдам беришга, мавжуд муаммоларни ҳал этишга астойдил ҳаракат қилиши билан одамлар ўртасида ҳурмат-эътибор топа олган. Зиммасига юклатилган вазифани сидқидилдан, масъулият билан бажараётганлиги туфайли маҳалла қатор йўналишларда ижобий кўрсаткичларга эришмоқда. Ана шундай натижаларга эришишда маслаҳатчи Раҳимахон Луқмонова, посбон Абдулазиз Исроилов, кўчабошилар Хасанбой Абдуназаров, Манзурахон Аҳмадалиева, отинойи Ҳафизахон Мақсудоваларнинг ҳам алоҳида хизматлари бор. Бундан ташқари, фермер Тўхтамурод Абдуназаров, тадбиркор Фарҳоджон Муҳитдиновлар маҳалладаги хайрли ишларга яқиндан ёрдам бермоқда.

Ойпарча опа фидойилиги ортидан нафақат ишда, балки оилада ҳам бахт топган аёллардан. У турмуш ўртоғи билан 5 нафар фарзандни камолга етказди. Қолаверса, марҳума овсини Шарофатхон опанинг фарзандларини тарбиялаб, қаторга қўшди, улардан оналик меҳрини аямади.

- Инсон ҳаётга бир марта келади, - дейди опа суҳбат асносида. - Ана шу ҳаётни қандай ўтказиш, инсоннинг ўзига боғлиқ. Ўзини эзгу ишларга бахшида этса, у одамларнинг ҳурмат ва ардоғида бўлади. Қолаверса, икки дунё саодатига мушарраф бўлади. Инсон, айниқса, аёл киши учун бундан ортиқ мукофот бўлмаса керак.

Ҳа, орамизда Ойпарча опа сингари фидойи, эл-юрт ишига камарбаста аёлларимиз бор экан, ҳаётимиз янада файзли бўлаверади.

Моҳимбону СОБИРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди