Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 05.03.2015

ДИЛ ИЗҲОРИ

УСТОЗГА ЭҲТИРОМ

Мактаб чоғларимни эсласам, ширин хотиралар ёдимга тушади. Аввало, қўлимга илк бор қалам тутқазган, қўлларимдан тутиб, билимлар оламига етаклаган, бизларни саводли қилиш учун бор меҳрини бағишлаган биринчи устозим Феруза Йўлдошева гавдаланади.

Андижон шаҳридаги 35-ДИМИ бошланғич синф ўқитувчиси Ферузахон опадан ўқишни, ёзишни ўргандик. Опамиз ўтган ҳар бир дарс қалбимизни завқу шавққа тўлдирарди. Худди ўзга оламга тушиб қолгандек бўлардик. Уй вазифаларини бажариб келсак, дарсларда яхши қатнашсак, ширин сўзлар билан мақтаб, бизларга катта ишонч билдирардилар. Бу биз - ўқувчилар учун энг қувонарли ҳодиса бўларди. Ана шу самимий меҳр туфайли билим олишга, ўқиб-ўрганишга янада интилардик. Ана шу меҳр бизни ўз йўлимизни топишимизга, касб-ҳунарли бўлишимизга йўл кўрсатган нур бўлди гўё.

Кечаги шўх, қувноқ болалар бугун академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олмоқдамиз. Эришаётган ҳар бир ютуғимиз замирида устозимиз Феруза Йўлдошеванинг меҳнатлари ётибди. Уларнинг берган сабоқлари, айтган ўгитлари доим йўлимизни ёритиб туради. Устозимиз "Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақшдир" деган ибратли гапни кўп бор айтарди. Бу бежиз айтилмаган экан. Ҳаётимиз давомида ана шу ҳикмат нечоғли ўринли эканлигига амин бўлдик.

Ҳар бир муаллим ўз касбига сидқидилдан ёндашиб, шогирд-ларига меҳр бериб, чин дилдан билим ўргатса, улар албатта, билимдон, ақлли ва доно бўлиб улғаяди.

Биз ёшлар олдимизга катта мақсадлар қўйганмиз. Ватанимизга муносиб, барчага эзгулик улашадиган инсонлар бўлиб улғайиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз. Бизнинг қалбимизга ана шундай шижоатни, илм аталмиш нурни муҳрлаган устозларимизга қуллуқ қиламиз. Азиз аёллар байрами арафасида уларга дунёдаги жамики эзгу тилакларни тилаб қоламиз.

Ҳасанхон САИДУМАРОВ,

АДТИ қошидаги академик лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди