Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 05.03.2015

ШУКРОНА

ИНСОН ҚАДРИ, МЕҲНАТИ ЭЪЗОЗЛАНАДИГАН ЮРТДА ЯШАШ БАХТ,

- дейди Жалақудуқ тумани, Гулистон маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Асолатхон Усмонова.

Мен кўп йиллар савдо соҳасида меҳнат қилганман. Ҳозирда нафақадаман. Худога шукр, юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон. Бугунгидай тинчлик ва тўкинликка фақат шукрона айтишимиз керак.

Айниқса, истиқлол йилларида юртимизда амалга оширилган ишларни кўриб ҳайратланмаслик мумкин эмас. Бунёдкорлик, таълим, тиббиёт, қўйингки, қайси соҳага қараманг, ўзгаришларни, юксалишни кўриб ақлингиз шошади. Ҳатто, юртимизни чекка ҳудудлари ҳам обод гўшаларга айланмоқда. Жумладан, вилоятимизнинг энг чекка қишлоқларидан бири бизнинг Бештол қишлоғи ҳам йилдан йилга юксалиб, обод бўлиб бормоқда. Замонавий, кенг ва ёруғ мактаблар, муҳташам коллежлар, барча шароитларга эга қишлоқ врачлик пунктлари, кўркам уйлар барпо этилганлиги халқимиз турмуш фаровонлиги тобора юксалиб бораётганлигини кўрсатади. Чекка бир қишлоқнинг оддий бир аёли сифатида бугун юртим жамолидан, унинг кўрки, эришаётган ютуқларидан чексиз фахрланаман. Беихтиёр қалбимда Аллоҳ назар қилган, жаннатмонанд юртда яшаётганлигимдан ифтихор туйғулари жўш уради.

Асрларга татугулик ана шу ишлар юртимизда оқилона сиёсат олиб борилаётганлиги, тинчлик барқарор эканлиги, инсон, унинг меҳнати ҳамиша улуғланиб, қадр топаётганлиги шарофатидандир. Инсонларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликни ўз ҳаётим мисолида яққол кўраман.

Турмуш ўртоғим билан 30 йил тинч-тотув яшадик. Ҳаётимиз давомида сидқидилдан меҳнат қилдик, ҳалол, сабр-тоқатли бўлдик. 3 қиз, 2 ўғилни тарбиялаб, эл қаторига қўшдик. Мана бугун меҳнатларимиз роҳатини кўриб, кексалик гаштини суряпмиз. Фарзандларимиз, 3 нафар набираларимиз бахтини, камолини кўриб қувонамиз.

Нафақадамиз деб тинч ўтирганимиз йўқ. Маҳалламиз раиси Хамрохон Арзиқулова, маслаҳатчи Дилфуза Нажмиддинова ёнида туриб, ободонлаштириш, умуман, маҳаллада олиб борилаётган ишларга, ёшларимизни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга қўлимиздан келганча кўмаклашамиз. Чунки маҳалла ўзига хос, муқаддас маскан. Бу маскан барча эзгу ишларга доя бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар бир киши маҳалла ишига камарбаста бўлиши керак. Шахсан мен маҳалла дастурхончиси сифатида кексалар, фаоллар маслаҳатига таяниб, тўйлар, турли маросимларни камчиқим, чиройли ўтказишга ҳаракат қиламан. Мақсадим, одамларга нафим тегса, маҳалламизда ҳавас қиладиган ишлар кўпайса, дейман.

Азиз аёлларимиз қадрланадиган 8 март байрами барча опа-сингилларимизга муборак бўлсин. Хонадонларидан тинчлик-хотиржамлик аримасин.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди