№12, 19.03.2015 Орастахона
ЮЗДАГИ ДОҒЛАРГА ҚАРШИ НИҚОБЛАР
* Уч чой қошиқ творог ва 1 чой қошиқ асал яхшилаб аралаштирилади. Аралашма юз терисига суртилади. 15-20 дақиқадан сўнг совуқ сувда ювилади. Ушбу муолажа 10 кун давомида уйқуга ётишдан олдин бажарилса, яхши самара беради.
* Икки ош қошиқ арпа унини тухум оқи билан аралаштириб, юз терисига юпқа қилиб суртилади. 15-20 дақиқадан сўнг совуқ сув билан ювилади.
* 100 грамм қуюқ асалга 1 дона лимон эзиб қўшилади. Эрталаб юз ювишдан олдин юз терисига суртилади. 15-20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювилади. Бу ниқобни кўпроқ тайёрлаб, музлатгичда сақлаш мақсадга мувофиқ.
ҚОМАТНИ САҚЛАШ УЧУН...
Уч стакан сули ёрмаси устига уч ош қошиқ илиқ сув қуйиб, ярим соат мобайнида тиндириб қўйинг. Кейин унга қирилган сабзи ва олма аралаштириб, икки чой қошиқ асал билан бирга тановул қилинг.
Бундан ташқари, овқат рационингизда гўшт, пишлоқ, сут маҳсулотлари ва мевалар, албатта, бўлиши лозим.
Эрта наҳорда бир стакан илиқ сувга бир ош қошиқ лимон суви қўшиб ичиш фойдалидир. Шунингдек, енгил мусиқа садолари остида мунтазам равишда жисмоний машқлар бажариш ҳам қоматингизни кўркамлаштиради.
ГУЛИ тайёрлади.
|