Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№20, 14.05.2015

ТАДБИРКОР - ЮРТГА МАДАДКОР

Андижон шаҳридаги З. М. Бобур номидаги вилоят театрида "Ташаббус-2015" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда мазкур танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб деб топилган 46 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар иштирок этиб, ўзларининг имконият ва салоҳиятларини намойиш этди.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиётдаги салмоғи тобора ортиб бормоқда. Айни кунда вилоятда 23 минг 500 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. Уларнинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши салмоқлидир. Умуман, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми, тури ва сифати ортиб бормоқда. Бу танлов доирасида ташкил этилган кўргазмаларда намойиш этилган саноат, қишлоқ хўжалик, озиқ-овқат, шунингдек, ҳунармандчилик маҳсулотлари мисолида ҳам яққол кўзга ташланди. Айниқса, ҳунарманд-лар томонидан тайёрланган бежирим, бир-биридан гўзал маҳсулотлар барчанинг эътиборини тортди. Миллий матолардан тикилган замонавий кўринишдаги либослар, дўппилар, рўмоллар, пичоғлару ҳайкалтарошлик ҳамда дурадгорлик маҳсулотлари барчада катта таассурот қолдирди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, Андижон туманидаги "Фусункор" масъулияти чекланган жамияти раиси Улуғбек Содиқов "Энг яхши тадбиркор", Бўз туманидаги "Ферузбек Қодиров" фермер хўжалиги раҳбари Баҳодиржон Қодиров "Энг яхши фермер", избосканлик ҳунарманд Йўлбарс Ўтаганов "Энг яхши ҳунарманд" йўналишлари бўйича ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Шунингдек, танловда қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди