Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№28, 09.07.2015

2015 йил - кексаларни эъзозлаш йили

БАХТИ КУЛГАН АЁЛ

Умр инсонга бир маротаба берилади. Кимларнингдир ҳаёти атрофидагиларга ибрат бўлишга арзиса, билингки, у бекор яшамабди. Ўзига берилган умрни мазмунли, эзгулик ва яхшиликка чулғаб ўтказган одамгина энг бахтли дейилишга муносиб.

Шаҳодатхон Ҳошимова ҳам ана шундай эзгуликларга йўғрилган ҳаёт йўлини босиб ўтаётган фидойи инсонлардан бири. Алоқачилар оиласида дунёга келган қаҳрамонимиз болаликдан ота-онасининг касбига қизиқиш билан улғайди. Мактабни тамомлагач, ҳужжатларини Тошкент алоқа электротехника олийгоҳига топширди. Институтдаги таълим давомида алоқа соҳасининг сир-асрорларини тиришқоқлик билан ўрганди.

Шаҳодатхон опа Қўқондан Андижонга келин бўлиб тушган. Маҳалладошлари, жамоадошлари уни "Қўқонлик келин" дея алқашади. Турмуш ўртоғи Пўлатжон ака билан бир олийгоҳда таҳсил олишган. Шунинг учун ишда ҳам, оилада ҳам бир-бирларига доимо тиргак бўлиб яшашди. Шаҳодатхон опа иш деб оилани ташлаб қўймади. Ҳар иккисининг уддасидан чиқиб, келин бўлган хонадоннинг, маҳалла-кўй, қариндошларнинг ҳурматига сазовор бўлди.

Шаҳодатхон опа меҳнат фаолиятини Андижон шаҳар телекоммуникациялар боғланмасида муҳандис сифатида бошлаган. Фаолияти давомида ўзининг тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги, одоб-ахлоқи билан жамоадошлари орасида ҳурмат-эътибор топди. Кўп ўтмай ундаги ташкилотчилик, ишга катта масъулият билан қараш хислатларини кўрган раҳбарият уни ходимлар бўлими бошлиғи лавозимига ишга ўтказди. У ана шу вазифада узоқ йиллар самарали меҳнат қилди.

Шаҳодатхон Ҳошимова 40 йиллик иш фаолияти давомида кўплаб ёшларга устозлик қилиб, касби сирларини, ишдаги машаққатларни енгишни ўргатди. Алоқачилар оиласида туғилиб, камол топиб, шу соҳанинг фидо-йисига айланган аёлнинг ўғли ҳам, келини ҳам бугун алоқа соҳасининг мутахассисларидир.

Беш набиранинг ширин ташвишларига елкадош Шаҳодатхон опа айни кунда набираларининг камолини кўриб қувонади. Дарҳақиқат, инсон ҳалолликка суяниб, меҳнатдан куч олиб, эзгуликка қўл тутиб яшаса, халқнинг эътиборига сазовор бўлаверади. Қаҳрамонимиз ҳам бахт қулфини ҳалол меҳнати, эзгу ишлари билан очган аёлдир.

Зилола ҒОЛИБЖОН қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди