Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№30, 23.07.2015

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ДИЛФУЗАХОН - МОҲИР ПЕДАГОГ

Ҳаётда шундай инсонлар борки, улар доимо бор кучи, ақл-заковати билан ҳалқ манфаати йўлида халол меҳнат қилишади. Лекин қилган ишларини бировга асло миннат қилишмайди. Турли давраларда ундай қилдим, бундай қилдим, деб мақтанишмайди... Ҳамма вақт сукут сақлаб яшашади. Агар уларнинг меҳнати бир оғиз ширин сўз билан эътироф этилса, дунёда улардан-да бахтли инсонни топиб бўлмаса керак...

Марҳаматлик Дилфузахон Хўжалиева ҳам ана шундай инсонлардан бири. У қарийб 25 йилдан буён севимли касби - ўқитувчиликни ардоқлаб, сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда.

Тошкент давлат университети ўзбек филологияси факультетини тамомлаб, дипломни олгач ўзи ўқиган тумандаги 24- умумтаълим мактабига ишга келди, ўқувчиларга она тили ва адабиёти фанидан дарс бера бошлади. Ёш мутахассис меҳнат фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ билимдонлиги, ташкилотчи ва ташаббускорлиги билан ўзини кўрсатди. Унинг дарс ўтиш услуби содда. Аввало, ўқувчилар қалбига йўл топишга, фанга қизиқтиришга интилади. Бу жараёнда улар билан дўстона самимий мулоқотда бўлади.

- Мен биринчи навбатда, дарсга ўқувчиларимни қизиқтириб оламан, сўнгра дарс ўтишни бошлайман, - дейди Дилфуза Хўжалиева. Дасрга қизиқиш билан қатнашган ўқувчи, шубҳасиз, чуқур билим олади.

Дилфузахон Хўжалиева томонидан тайёрланган услубий қўлланмалар, унинг илғор иш тажрибаси туманда бир неча бор оммалаштирилган. Унинг ўқувчилари туман ҳамда вилоят фан олимпиадалари ва билимлар беллашувларида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Жумладан, унинг ўқувчиси Муборак Талабоева фан олимпиадасининг республика босқичида фахрли 3- ўринни эгаллаган. Яна бир ўқувчиси Шохсанам Бектошева одам савдоси мавзусида ёзилган иншолар кўрик- танловида республикада фахрли 1- ўринни қўлга киритган.

Айни кунда болалар ёзги таътилда. Мактабда дарслар тугаган. Лекин Дилфуза Хўжалиева ҳамон мактабда. У тўгарак машғулотларини олиб бормоқда. Ўқувчиларга бос-қичли имтихонларни топшириш борасида қўшимча дарс машғулотлари ўтмоқда. Унинг мақсади таътил даврида ҳам турли тадбирлар ўтказиш орқали ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишдир.

Тажрибали муаллима Дилфузахон Ҳўжалиеванинг самарали меҳнатлари муносиб баҳосини олган. У Халқ таълими вазирлигининг "Халқ таълими аълочиси" унвонига, шунингдек, вилоят ҳалқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг фахрий ёрлиқларига сазовор бўлган.

Дилфузахон сингари фидойи, фаол ва моҳир педагогларимиз сафи кенгаяверсин.

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди