Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№49, 03.12.2015

Республика танлови

ВИЛОЯТИМИЗ ВАКИЛЛАРИ ҒОЛИБ БЎЛДИ

Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган "Энг намунали хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти" кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Юртимизда хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки ва фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ибратли ишларни алоҳида эътироф этиш жоиз. Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилган танловнинг республика босқичида ҳам ана шу жиҳатлар алоҳида таъкидланди.

Айни кунда вилоятимиздаги корхона, ташкилот ва муассасаларда хотин-қизлар қўмиталарининг 3 минг 800 га яқин бошланғич ташкилоти фаолият юритмоқда. Улар хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик, оилавий бизнес борасидаги фаолиятларини йўлга қўйиш, касб маҳоратларини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ишларига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.

Вилоятимизда ана шу бошланғич ташкилотларнинг энг намунали деб топилган вакиллари республика танловида ҳам муваффақиятли иштирок этдилар. Тўққизта номинация бўйича бўлиб ўтган танловда вилоятимиз вакиллари фаолиятига юқори баҳо берилди. Улар 7 номинация бўйича биринчи, 2 та номинация бўйича иккинчи ўринни қўлга киритдилар. Жумладан, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, "Ўзтелеком" акционерлик компанияси Андижон филиали, Шаҳрихон туманидаги Бувайдо маҳалла фуқаролар йиғини, Избоскан туманидаги 4- умумтаълим мактаби, Асака туманидаги 35- мактабгача таълим муассасаси, Андижон шаҳридаги "Уз Донг Янг Ко" қўшма корхонаси, Андижон туманидаги ҳарбий қисм хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари раислари Муҳаррамхон Раҳмонова, Моҳигул Азизова, Момохон Қорабоева, Муҳайёхон Юсупова, Башоратхон Раҳимова, Шоҳиста Назирова, Санобар Сулаймоновалар биринчи ўринга сазовор бўлган бўлса, Андижон қишлоқ хўжалиги институти, Хонобод ахборот технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежи хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раислари Бузайнабхон Тожибоева, Одинахон Ҳасановалар ўз йўналишлари бўйича иккинчи ўринга лойиқ деб топилдилар.

Ғолиб ва совриндорларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Баситхонова табриклаб, уларга диплом ва эсдалик совғалар топширди. Вилоятимиз вакилларининг фаол иштироки учун Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитаси ташаккурнома билан тақдирланди.

Иродахон МАҲАТОВА,

вилоят ҳокимлиги оила ва оналикни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари котибияти бош мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди