Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№50, 10.12.2015

ШАХМАТЧИЛАР БЕЛЛАШУВИ

Андижон шаҳридаги 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланиб спортнинг шахмат тури бўйича очиқ турнир бўлиб ўтди.

Унда вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган 16 ёшгача бўлган йигит-қизлар иштирок этди.

Турнир икки гуруҳга бўлиб ўтказилди. Турли даражадаги маҳоратга эга бўлган 40 дан зиёд ёш шахматчилар ўзаро беллашдилар.

Мусобақанинг якунига кўра, биринчи гуруҳдаги 8-16 ёшгача бўлган болалар ўртасида Музаффар Тожибоев, Фарҳоджон Тошпўлатов, Ҳадятилло Собирхўжаев, Шоҳсанъат Инъомжоновлар пешқадамлик қилишган бўлса, иккинчи гуруҳда Ҳаётбек Абдусаломов, Беҳруз Жалолдинов, Ҳасанбой Аҳмедов, Хусанбой Холдаровлар ёши бўйича биринчи ўринларни қўлга киритдилар.

Шунингдек, Садоқат Инъомжонова, Моҳинур Холдарова, Дурдона Тожибоева сингари иқтидорли шахматчи қизлар ҳам ўз иқтидорларини намоён этиб, юқори поғоналарни эгалладилар.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Имойиддин ҲОЖИАҲМЕДОВ,

Андижон шаҳридаги 1-БЎСМ мураббийи, спорт усталигига номзод.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди