№14, 31.03.2016 "МУҚАДДАССАН, ВАТАН!"
Хўжаобод туманидаги 18- умумтаълим мактабида "Муқаддассан, Ватан!" шиори остида бадиий-мусиқали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир очилишида сўз олган мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Муҳайё Охунова ватанга муносиб фарзандлар тарбиялаш, ёш авлод қалбида истиқлол ғояларига муҳаббат, она юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш муҳим эканини алоҳида таъкидлади. Тадбир давомида мактабнинг 7-, 8-, 9- синф ўқувчи йигитлари ўртасида ташкил этилган "Балли, йигитлар!" беллашуви тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий дастур доирасида Ватан, оналар ва устозларни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.
Н. УСМОНОВА.
|