Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№29, 14.07.2016

Муносабат

"ЛОҚАЙДЛИК - ЭНГ ЁМОН ИЛЛАТ"

Лоқайдлик, кишиларни лоқайд бўлмасликка чорлаш ҳақида кўп сўз юритилган. Бу албатта, инсонларни ҳамиша огоҳ бўлишга, жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси билан яшашга ундайди, энг муҳими, чорлов лоқайд кишиларни турли иллатлар таъсирига тушиб қолишидан огоҳ этишни мақсад қилади.

Яна бу ҳақда сўз юритишдан мақсадимиз, биз, яъни ёшлар учун умумий муаммога айланиб бораётган, ён-атрофимизда содир бўлаётган воқеаларга четдан томошабин бўлиб турмасликка ундашдир.

Лоқайдлик замирида кўпгина салбий тушунчалар мужассам. У кашандалик ва ичкиликбозлик, диний ақидапарастлик ва "оммавий маданият", наркомания ва одам савдоси сингари иллатларнинг илдиз отишига сабаб бўлаётганлигидан кўз юмолмаймиз.

Ҳозирги кунда атрофимиздаги лоқайд шахсларнинг "сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритишлари айрим тенгдошларимнинг юқоридаги каби иллатлар таъсирига тушиб қолишларига сабаб бўлмоқда. Афсуски, бундай инсонларнинг борлиги бизни ҳушёр ва огоҳ бўлишга чорлаши керак. Қолаверса, глоболлашув жараёни, шиддат билан ривожланаётган давр ҳар биримизни огоҳ, эътиборли бўлишга ундайди.

Соғлом ва юксак маънавиятли, мустақил фикрга эга инсон ҳеч қачон нафақат ўз тақдирига, балки атрофидаги инсонлар тақдирига, жамиятдаги воқеаларга бефарқ қарай олмайди. Чунки, жамиятдаги ҳар бир инсон шу азиз ватан фарзанди, унинг келажаги бевосита мамлакат тақдири билан боғлиқдир Зеро, юртбошимиз таъбири билан айтганда, - "Энг буюк жасорат - бу маънавий жасоратдир. Зотан, она диёримизда иллатларга қарши курашиш, огоҳлик, лоқайдликнинг олдини олиш масаласига истиқлол йилларда жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Бизнинг асосий ютуғимиз, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, юксалиш ва ободликнинг замини ҳам ана шундандир".

Барчамизга яхши аёнки, айни кунда қатор хорижий давлатлар аҳолиси нотинчлик, очарчиликдан азоб чекмоқда. Бир гуруҳ сиёсатчиларнинг эътироф этишларига кўра, бунинг энг асосий сабаби тарбия, маънавий муҳит барқарорлиги масалаларига, лоқайдликнинг олдини олишга эътибор қаратилмаслигидан экан. Бу эса ўша давлатларда коррупция, одам савдоси, норкамания сингари иллатларнинг илдиз отишига, натижада мамлакат иқтисодиёти издан чиқишига сабаб бўлар экан.

Бугун биз, озод ва обод Ўзбекистон ёшлари юртимизнинг порлоқ келажагини кўра олишимиз ҳамда тинч ҳаётимизнинг қадрига етмоғимиз лозим. Яна шуни англашимиз керакки, бефарқ ва лоқайд инсоннинг тақдири эртага ўзгалар қўлида ўйинчоқ бўлиши мумкин.

Азиз тенгдош! Шундай экан, ўзимизга тегишли хулоса чиқариб, ўз келажагимиз сари олға боришимиз, гўзал ватанимизга муносиб фарзанд бўлишга интилмоғимиз лозим.

Туғилдик шу азиз диёрда,

Ҳеч кимда йўқ ватан бизники.

Иқболимиз кулгандир бешак,

Келажак шу ўғил - қизники.

Қанот бердинг парвоз ила,

Энди бизга Ўзбекистон.

Бизда кучдир ғалаба,

Юксак марра бизники.

Зуҳра АЛИЖОНОВА,

Андижон педагогика коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди