№33, 11.08.2016 АРДОҒИМСАН, ВАТАНИМ!
Бир кафт тупро ғинг-да зийнатдан устун,
Қорачиқларимда ту ғилган Ватан.
Сенга ти ғ урсалар - юрак пора, хун,
Меҳри тан-танимга йў ғрилган Ватан.
Мусаффо осмонинг - орзу макони,
Бу кўҳна заминдир аждодлар ётган.
Қадамлар эртанинг ёру ғ имкони,
Қўллар қадоқлари меҳнатда қотган.
Тандирдан узилган насиба иси,
Токда ялтираган бир шингил узум.
Қариндош, қўшнининг ў ғилу қизи,
Барида тафтинг бор юртим-юлдузим.
Ба ғрингда яйраган бахтли қизингман,
Имконлар ичида сезилмас камим.
Дея олай бир кун: "Айтар сўзингман!"
Ардо ғимсан менинг, кўҳна Ватаним!
Зилола РЎЗИБОЕВА, Олтинкўл тумани.
|