№34, 18.08.2016 Соғлом бўлсанг, соғ боланг ярашади бағрингга
Қуёш чиқди, ой чиқди сен келсанг кулиб-кулиб,
Ҳаяжонлар титрайди юракда тўлиб-тўлиб,
Қадамлар бежирим, сен келсанг юриб-юриб,
Соғлом бўлсанг, соғ боланг ярашади бағрингга.
Аёл, сен мўъжизасан фариштага дугона,
Аёл, сен муқаддассан улуғликда ягона,
Аёл, сен муҳаббатсан меҳригиё парвона,
Соғлом бўлсанг, соғ боланг ярашади бағрингга.
Дилбандларинг оғриса, қонлар берган бир зотсан,
Қирқта жонин бўлишиб, жонлар берган бир зотсан,
Сабрлилар боғида гуллар терган бир зотсан,
Соғлом бўлсанг, соғ боланг ярашади бағрингга.
Аёл, сенга эҳтиром, меҳр эъзоз, эътибор,
Юртбошим алқар сени муҳтарамлик сенга ёр,
Сен борсан, гўзаллик бор, ҳаёт бор, муҳаббат бор,
Соғлом бўлсанг, соғ боланг ярашади бағрингга.
Мукаррама ҒАНИЖОН қизи.
|